Ақтўбеда қулликда бўлган Ўзбекистон фуқароси қутқарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қостанай ва Ақтўбе вилоятларида мажбуран мол боқиб, қулликда бўлган икки киши қутқарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қостаной вилоятида мажбурий меҳнатга оид факт рўйхатга олинди. Чорва хужалиги бор киши икки ярим йил давомида 21 ёшли йигитни мажбуран ишлатиб келган. Қостанайлик ёш йигитга қўйлар, сигирлар ва отлар боқтиришган», - деди Ички ишлар вазирлиги вакили Камил Ғалиев.

Ушбу иш бўйича Жиноят кодексининг 126-моддаси 3-қисми 2-қисми бўйича (шахсни ноқонуний эксплуатация қилиш) судгача тергов бошланди. Азоб чеккан йигит инқироз марказига етказилган. Унга керакли ёрдам кўрсатилмоқда.

«Ақтўбе вилоятида ҳам худди шундай жинояти учун полиция ферма эгасини жавобгарликка тортди. У Ўзбекистондан келган 58 ёшли эркакнинг ҳужжатларини олиб қўйиб, куч ишлатиб, уни бир йил давомида ишлашга мажбур қилган. Жабрланувчи чўпон бўлган ва молхонада яшаган. Ушбу иш бўйича Жиноят кодексининг 128-моддаси (одам савдоси) билан судгача тергов бошланди», - деди у.


Муалиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар