AҚШда мексикалик наркобарон «Эль Чапо»нинг рафиқаси судланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мексикалик наркобарон Хоакин Гусман «Эль Чапо»нинг рафиқаси AҚШда 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади ва 4 йил назорат остидабўлади, дея хабар беради Kazinform Еuronewsга таяниб.

Эмма Лоронель Aиспуро эрининг жиноятларига ёрдам берган. У гиёҳванд моддалар савдоси, пул ювиш ва Гусманнинг 2015 йилда Мексика қамоқхонасидан қочиб кетишига сабаб бўлган жиноятларда айбини тан олди. У AҚШда айбланиб, 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Хоакин Гусман 2017 йилда AҚШ расмийлари илтимосига биноан Мексикадан AҚШга экстрадиция қилинган эди. 2019 йил феврал ойида Нью-Йоркнинг Шарқий округидаги ҳакамлар ҳайъати уни жиноий гуруҳга алоқадорликда, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича тил бириктиришда, қурол ишлатишда ва пул ювишда айбдор деб топди.

2019 йил июл ойида Гусман умрбод ва яна 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У жазони AҚШнинг Колорадо штатидаги қаттиқ режимли қамоқхонада ўтамоқда.

Сўнгги хабарлар