АҚШда бир миллиондан ортиқ одам коронавирусдан вафот этди
19 Май 17:32

АҚШда бир миллиондан ортиқ одам коронавирусдан вафот этди

NUR-SULTAN. Кazinform - АҚШда бир миллиондан ортиқ одам коронавирусдан вафот этди. Жонс Хопкинс университети ўзининг расмий сайтида шундай маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Кazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига таяниб.

Маълумотларга кўра, 19 май куни CОVID-19 дан вафот этганлар сони 1 028 014 кишига етган.

«Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Америка Қўшма Штатларида тарқалаётган коронавируснинг Америка штамми инфекциянинг энг юқори даражасига эга эканлигини таъкидлади. Бу вариант кўплаб штатларда устувор кўрилади», — дейилади баёнотда.

Аввалроқ ЖССТ тест синовларининг қисқариши туфайли коронавирус мутацияларини баҳолашда қийинчиликлар юзага келганини айтганди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив