АҚШ Пекин Олимпиадасига бойкот эълон қилди, аммо спортчилари боради

None
None
WASHINGTON. Kazinform - АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти душанба куни Хитойда инсон ҳуқуқларининг бузилишига қарши норозилик сифатида Пекинда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилишга қарор қилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

«АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти 2022 йилги Қишки Олимпиада ва Пекин Паралимпия ўйинларига ҳеч қандай дипломатик ёки расмий шахсни юбормайди», - деди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

Дипломатик бойкот АҚШ спортчиларининг Пекин олимпиадаларида иштирок этишини ман қилмайди.

Маълумотларга кўра, Австралия ва Буюк Британия каби давлатлар ҳам яқинлашиб келаётган Қишки Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.


Сўнгги хабарлар