АҚШ: Колорадо штатидаги супермаркетда қуролли одам 10 кишини отиб ўлдирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Колорадо штатидаги супермаркетда юз берган отишмада камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Боулдер шаҳар полиция бўлимининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

«Ўн киши вафот этди»,- дейилади баёнотда. Аввалроқ ОАВ отишма пайтида камида олти киши, шу жумладан воқеа жойига келган ҳуқуқ-тартибот идораси ходими ҳалок бўлганини хабар қилган.

Полиция вафот этганларнинг қариндошлари хабардор қилинмагунча қурбонларнинг аниқ сонини айтмади. Шаҳар полиция бўлими вакили олдинроқ отишма пайтида ҳуқуқ-тартибот идораси ходими вафот этганини тасдиқлаган эди. Боулдер полиция департаментнинг бошлиғи Марис Герольд душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида воқеа жойига 51 ёшли полициячи Эрик Тэлли эканлигинини айтди. Герольд жиноятчи ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Жиноятчининг мақсади номаълум, унинг исми ошкор қилинмайди. Полиция бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, тергов бир неча кун давом этиши мумкин.

Сўнгги хабарлар