Ақмолада қор бўронида қолиб кетган 100га яқин одам қутқарилди

None
None
KÓKSHETAÝ. Kazinform - Ақмола вилоятида қор бўронида қолиб кетган 100га яқин одам қутқарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири вилоят фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳавола қилиб.

Департамент матбуот хизматининг маълум қилишича, 16 январь куни 16:19 чамасида «Екатеринбург - Алмати» трассасининг 876-километрида, Моховое овули яқинида қорга ботиб қолган машинадан 1958 йилда туғилган эркак қутқарилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, Жақси овул шифохонасига етказилди.

Жақси овули яқинида яна икки одам қутқарилган. Туман ҳудудида эса жами 12 одам қутқарувчилар ёрдамига мухтож бўлган.



Айни пайтда Есил туманида «Есил-Красногорск» автойўлида 4та енгил автомобиль ва битта юк машинаси қорга ботиб қолгани хабар қилинди. Жами 12 одам (шундан 2 нафари болалардир) қутқарилиб, Есил шаҳрига олиб борилди.

Шортанди туманида «Шортандт-Жолимбет» трассасининг Қаражар овули яқинида 9 та транспорт воситаси ва 25 одам қутқарилиб, Жолимбет ўрта мактабига жойлаштирилди.



17 январга ўтар кечаси, 01:39-да Ерейментау туманида «Нур-Султан-Шидерти» автомобил йўлининг 175-километрида 20 йўловчиси бор 8та машина йўлда қолиб кетгани ҳақида хабар тушган. Йўловчилар Ерейментау шаҳридаги №3 ўрта мактабга жойлаштирилди.

Шу куни 01:56да Астрахан туманида «Жалтир-Макинск» трассасининг Жанатурмис овули яқинида 3 нафар одам, соат 02:35да Жақси туманида «Атбасар-Жанақийма» йўлида 7 одам ва 2 көлік, соат 00:30да Қорғалжин туманида «Қорғалжин-Баршин» трассаси 30-километрида 16 одам ва 8 та машина қордан чиқарилди. Соат 02:30да Биржан сал туманида «Степняк-Макинск» йўлида бузилиб қолган машинанинг 4 йўловчисига қутқарувчилар ёрдамга келган.


Муаллиф: Аслан Оспанов

Сўнгги хабарлар