Афсонавий Аттила ҳақидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Халқаро Туркий академия, Венгрия ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлари иштирокида афсонавий хун ҳукмдори Аттила тўғрисида «The Lord of Europe Attila» номли илмий иш тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Академия кўмаги билан инглиз тилида нашр этилган ушбу асар муаллифи таниқли олим, хунлар тарихи бўйича малакали мутахассис, Венгриянинг Мўғулистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Борбала Обрушанскидир.

Илмий иш қадимги хунлар давридан ўрта асрларга қадар туркий давргача бўлган анъаналарнинг давомийлиги бўйича янги маълумотлар ва янги нуқтаи назар билан ажралиб туради.

Халқаро Туркий Академиясида янги нашрнинг тақдимотида Венгрия Ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто, Бош вазир ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Халқаро Туркий Академияси президенти Дархан Қидирали, Венгриядаги ҚР Фавқулодда ва мухтор элчи Михай Галошфай, шунингдек, Венгрия делегацияси, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этишди.


Сўнгги хабарлар