Афғонистон энергетика соҳасига инвесторларни жалб қилишни режалаштирмоқда

None
None
KABUL. Кazinform - Афғонистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича 16 та лойиҳани аниқлади, дея хабар беради Каzinform мухбири Аriana News агентлигига таяниб.

Вазирлик матбуот котиби Мавлавий Ахтар Муҳаммад Насратнинг айтишича, 16 лойиҳадан 12 таси иссиқлик ва қуёш энергиясига тегишли. Молиявий ёрдамни жалб қилиш мақсадида маҳаллий ва Россия, Эрон, АҚШ, Хитой ва Туркиядан хорижий инвесторларга таклифлар киритилди.

Афғонистон ҳозирда қўшни давлатларга электр энергияси учун йилига 250 млн доллар тўлайди. Ислом мамлакати бир нечта гидроэлектр, қазиб олинадиган ёқилғи ва қуёш электр станцияларидан атиги 600 мегаватт (МВт) электр энергияси ишлаб чиқаради. Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистондан қўшимча 670 МВт импорт қилинади.

Июн ойи бошида ҳукумат Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрига кислород ва пахта заводларини қуриш учун 4 млн долларлик сармоя жалб қилишга муваффақ бўлди.

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Сўнгги хабарлар