Абай вилояти таркибига 8 туман ва 2 шаҳар киритилди

None
None
SEMEI. Kazinform – Янги ташкил этилган Абай вилояти таркибига 8 туман ва 2 шаҳар киритилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун Семей вилоятида Абай вилояти ташкил этилди . Шарқий Қозоғистон вилоятидан ажратилган янги ҳудуднинг майдони 185,5 минг квадрат метрни ташкил этади.

Унинг таркибига 8 туман ва 2 шаҳар киради. Жумладан, Семей, Курчатов шаҳарлари ҳамда Абай, Аягўз, Ақсуат, Бесқарағай, Бородулиха, Жарма, Кўкпекти, Уржар туманлари. Абай вилояти аҳолиси 638,3 минг киши. Бошқача айтганда, Шарқий Қозоғистон вилояти аҳолисининг 47 фоизи янги ҳудуд аҳолисига айланди.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг майдони 97,8 минг квадрат метрни ташкил этди. Ҳудудий бўлинмаларига кўра, 9 та туман ва 2 та шаҳардан иборат. Улар Ўскемен, Риддер шаҳарлари ҳамда Глубокое, Зайсан, Қатон-Қарағай, Куршим, Самар, Тарбағатай, Улан, Шемонайха, Алтай туманларидир.

Шунингдек, саноат корхоналарининг 32 фоизи эндиликда Абай вилояти ҳудудида.

Муаллиф: Талғатжан Мусабекули

Сўнгги хабарлар