Абай вилояти ҳокими Президентга вилоятдаги бугунги аҳвол ҳақида ҳисобот берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Абай вилояти ҳокими Нурлан Уранхаевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаев янги ташкил этилган Абай вилоятининг ҳокими Нурлан Уранхаевни қабул қилиб, унинг вилоятдаги мавжуд вазият юзасидан ҳисоботини тинглади.

Вилоят ҳокими иссиқлик таъминоти, иссиқлик электр станциясини қуриш, қишлоқ хўжалиги салоҳиятини ошириш, мактаб ва шифохоналар ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини қуриш каби долзарб масалалар борлигини таъкидлади.

Нурлан Уранхаев вилоятнинг ички инфратузилмасини тиклаш устувор вазифалардан бири эканини таъкидлади.

Давлат раҳбари Абай вилоятини тиклаш масалаларини тизимли ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Сўнгги хабарлар