Аҳоли давлат хизматларининг 66 фоизини смартфон орқали олади – ҚР Бош вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистон банклари мижозлари маълумотларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратиш бўйича топшириқ берди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Давлат хизматлари фуқароларимиз ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим элементидир. Йил давомида кўрсатилаётган давлат хизматлари сони қарийб икки баробар ошди. Хизматларнинг 66 фоизи аҳолига оддий смартфон орқали кўрсатилмоқда»

, — деди Алихан Смаилов Ҳукумат мажлисида.

Ҳукумат раҳбари кўплаб электрон хизматлар ва маълумотлар базаларининг интеграциялашуви фуқароларнинг исталган органга мурожаат қилиш заруратини бартараф этишини таъкидлади.

«Бу ишни давом эттириш керак. Мамлакатда электрон банк хизматлари фаол ривожланмоқда. Банк мурожаатларида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари жорий этилмоқда, замонавий ҳимоя усуллари қўлланилмоқда. Фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бораётганига эътибор қаратиш ва банк мижозлари маълумотларини ҳимоя қилишни кучайтириш зарур»

, — дея қўшимча қилди Алихан Смаилов.

Аввалроқ ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин бугунги кунда давлат хизматларининг 93 фоизи онлайн режимида тақдим этилишини маълум қилганди.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар