990 мингдан ортиқ киши манзилли ижтимоий ёрдам олди – ҚР Меҳнат вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform –2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, 198,4 минг оиладан 990,5 минг нафар фуқаро манзилли ижтимоий ёрдам олди. Бунинг учун бюджетдан 68,5 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Манзилли ижтимоий ёрдам оиласининг ҳар бир аъзоси жон бошига ўртача даромади минтақавий яшаш минимумининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга тайинланади.

Бундан ташқари, мамлакатнинг барча ҳудудларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида кам таъминланган оилалардаги мактабгача ёшдаги болаларни кафолатланган ижтимоий пакет (кейинги ўринларда – ижтимоий пакет) билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 259,4 минг нафар манзилли ижтимоий ёрдам олувчиларга озиқ-овқат ва маиший кимё воситалари тўплами кўринишидаги ижтимоий пакет тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда ҳолат тартиб-қоидалари ва карантин тадбирлари муносабати билан 2020 йилнинг II, III ва IV чоракларида, шунингдек, 2021 йилнинг I ва II чоракларида манзилли ижтимоий ёрдам олувчиларга нафақа тайинлаш муддати узайтирилган эди.

Ҳозирда қозоғистонликлар манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш учун яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказига, шунингдек, eGov.kz электрон ҳукумат портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.


Сўнгги хабарлар