+7 (701) 759 90 19
USD 409.98 EUR 462.21
RUB 5.75 CNY 58.43
Янгиликлар

89 ёшли нуроний онахон коронавирусдан даволаниб чиқди

27 Май 09:45
Баҳам кўринг:
89 ёшли нуроний онахон коронавирусдан даволаниб чиқди

ALMATY. Kazinform – Алмати вилоятида коронавирус юқтириб олган 89 ёшли нуроний онахон соғайди. Бу ҳақда Kazinform ҳокимият матбуот хизматига асосланиб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
Қизилўрдада кислород ишлаб чиқариш цехи қурилади Қозоғистонда 115 киши коронавирусдан соғайди Қозоғистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалхоналарни онлайн тарзда кузатишни бошлади

Кеген туманида истиқомат қилувчи 1931 йилда туғилган Кумисхан Оразақинова 4 майдан бери Шелек қишлоғидаги туман касалхонасида даволаниб келган. Касалхона бош шифокори Гулнар Кураметованинг сўзларига кўра, қабул пайтида беморнинг аҳволи ўртача оғир эди.

«Касалхонага ётқизилган пайтда биз беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда уни реанимация бўлимига жойлаштирдик. Чунки юқори қон босими ҳар қандай касалликни кучайтириши мумкин. Шунинг учун биз уни қаттиқ назоратда ушлаб турдик. Бугунги кунда бемор коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалди», - деди бош шифокор.




Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив