85 минг ўқувчига Қозоғистонда ишлаб чиқарилган компютерлар берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган 85 267 та компютер мактаб ўқувчиларига топширилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик Ҳукумат кўмагида саккизта маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган 85 267 та компютерни мактаб ўқувчиларига топширди. Идора маълумотларига кўра, ҳукумат захирасидан ажратилган маблағга 74711 дона компютер ускуналарини етказиб бериш бўйича 4 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар («Логиком» АЖ, «Киров атындағы зауыт» АЖ, «Атеко» МЧЖ ва «РОМ Компьютерлік орталығы») билан шартномалар тузилган.

Ушбу келишувлар туфайли компаниялар 160 та янги иш ўринларини яратдилар ва ишлаб чиқаришни ўтган йилга нисбатан 2,5 баробардан кўпроқ (5,5 млрд тангага) оширдилар.

Бугунги кунга қадар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар компютер ускуналарини етказиб бериш бўйича барча шартномаларни тўлиқ бажардилар.

«Қисқа муддат, таркибий қисмларнинг етишмаслиги ва логистика муаммоларига қарамай, аксарият маҳаллий компаниялар барча мажбуриятларни ўз вақтида бажариш учун ҳаракат қилишди. Бундан ташқари, фойдаланувчилар томонидан маҳсулот сифати тўғрисида ҳеч қандай шикоятлар бўлмаган, чунки катта тажрибага эга ва маҳсулотларни синовдан ўтказиш учун зарур ускуналарга эга ушбу компаниялар 3 йилгача сифат кафолати билан таъминладилар», - дейилади вазирлик хабарида.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар