4 вилоятда Қозоғистонга кўчиб келган этник қозоқлар учун мослаштириш марказлари очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 4 вилоятида ватандошлар учун мослаштириш марказларини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Мажилис депутатларининг саволига жавобан ҚР Бош вазири Асқар Мамин айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йили Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Шарқий Қозоғистон ва Қостанай вилоятларида адаптация ва интеграция марказларини яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, ватандошлар билан боғлиқ барча хизматлар давлат тилида Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказлари ва Адаптация марказларида тақдим этилади», - деди Бош вазир.

Шунингдек, у мамлакатга келаётган этник қозоқлар учун қулай шарт-шароитлар яратишни, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг белгиланган кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, мигрантлар ва ватандошларни қабул қилиш учун минтақавий квоталарни шакллантиришни таъминлаш 2022-2026 йилларда миграция сиёсати концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

«Мамлакатдаги миграция ва демографик жараёнларни барқарорлаштириш, шунингдек, ватандошлар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш масалалари Ҳукуматнинг доимий назоратида», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар