4 ойда Қозоғистонда солиқ тушумлари ўтган йилга нисбатан 1,6 баробар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён 4 ой давомида давлат бюджетига 4 917,2 миллиард тенге солиқ келиб тушди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўпдир, деб хабар беради Kazinform Давлат даромадлари қўмитасига таяниб.

2022 йилнинг 4 ойи давомида давлат бюджетига солиқ тушумлари режаси 110,1 фоизга бажарилди. Тасдиқланган режа 4 466,4 млрд тенге эди, у 450,8 млрд тенгега ортиқ бажарилиб, жами 4 917,2 млрд тенге солиқ йиғилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар ёки 1 873,5 миллиард тенгега кўпдир.

Республика бюджети ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100,7 фоизга (3 314,8 млрд тг) бажарилди. Маҳаллий бюджет 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 136,3 фоизга (1 602,5 млрд тг).

Даромадларнинг ўсишига қуйидаги омиллар ёрдам берди.

2022 йилнинг 4 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан асосий экспорт товарлари, жумладан нефт 65,1 фоиз, алюминий 51,9 фоиз, рух 40,9 фоиз, қўрғошин 16,5 фоиз ва мис 15,4 фоизга ошгани қайд этилди.

Жорий йилнинг 4 ойида учинчи давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 1,5 баробар (экспорт 1,7 баробар, импорт 1,2 баробар) ошди.

2022 йилнинг 4 ойи давомида савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,4 фоизга ўсди (31 565 миллиард тенгедан 39 266 миллиард тенгегача).

Сўнгги хабарлар