4 фоизлик автокредит: Захирасда 8 мингта автомобил мавжуд

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ёз ойлари бошида имтиёзли автокредит бўйича автомобил етказиб бериш ҳажми кўпайтирилади. Бу ҳақда Қозоғистон автомобил бизнеси ассоциацияси вакили Ербол Сейпилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биринчи кунларда Hyundai заводи 1,8 мингдан ортиқ автомашиналарни тақдим этди ва улар дарҳол банд қилинди. Яна 2,5 мингдан ортиқ автомобил етказиб бериш режалаштирилган. Июл ойидан бошлаб ҳар ой 4000 дан ортиқ Hyundai автомобиллари етказиб берилади», - деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, Сарарқа автомобил заводида ҳам худди шундай ҳолат.

«Сарыарқа автоөнеркәсіп» заводида 32 турдаги автомашиналар мавжуд. Уларнинг Қозоғистондаги автосалонларида 4000 дан ортиқ автомобиллари бор. Заводда 3,5 мингдан ортиқ автомобил тайёр турибди. Июн ойидан бошлаб 6,9 мингдан ортиқ автомобил етказиб берилади», — деди Ербол Сейпилов.

Қозоғистон автомобил бизнеси ассоциациясининг стратегик режалаштириш бўйича директори Қайрат Еламановнинг айтишича, ҳозирда 8 минг автомобил захирада турибди.

«Уларнинг аксарияти Chevrolet автомобиллари. Чунки, сўнгги ойларда ушбу бренднинг машҳурлиги ошди. Ундан кейин Hyundai, Kia, Jac, «Лада» бор. Автомобил етказиб бериш масаласига келсак, заводлар ўз режалари асосида ишлаб, ишлаб чиқариш ҳажмини имкон қадар оширмоқда. Умуман олганда, автоуловлар дилерлик марказларига ҳар ҳафта етказиб берилади», — деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар