38 мамлакатда 44 миллион киши очарчиликка маҳкум бўлиб турибди - БМТ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, 38 мамлакатда 44 миллион киши очарчилик таҳдиди остида, 811 миллиондан ортиқ киши эса тўйиб овқатланмайди.

Бу ҳақда БМТ штаб-квартирасида бўлиб ўтган «Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги: ҳаракатга чақириқ» номли вазирлар конференциясида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ТИВга таяниб.

Вазирлик хабарига кўра, анжуман озиқ-овқат тақчиллигига энг мойил бўлган ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайдиган мамлакатларнинг кенг доирасини бирлаштирган.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, 38 мамлакатда 44 миллион киши очарчиликка маҳкум бўлиб турибди, 811 миллиондан ортиқ киши эса тўйиб овқатланмайди», — дейилади баёнотда.

Тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Германия, Италия, Покистон, Руминия, Туркия ташқи ишлар вазирлари ҳамда БМТга аъзо 30 та давлат, шунингдек, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон озиқ-овқат халқаро ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси иштирок этди.

М.Тлеуберди ўз нутқида Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозорларига етказиб беришни янада кенгайтиришга, шунингдек, Афғонистонга халқаро гуманитар ёрдамнинг ишончли етказиб берилишини таъминлашда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.



Жаҳон озиқ-овқат дастури ўтган йилнинг октябр ойида Қозоғистондан Афғонистонга 20 минг тонна ун сотиб олган эди.

«Шу муносабат билан биз ушбу масалада барча манфаатдор ва халқаро ташкилотлар, жумладан Қозоғистонда жойлашган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти қўллаб-қувватлаши ва иштирок этишига умид қиламиз», — деди вазир.

Бундан ташқари, Қозоғистон делегацияси раҳбари ҳамкор мамлакатларни қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат унумдорлигини оширишга муҳтож давлатлар учун самарали механизмларни яратиш учун халқаро молиявий ёрдамни кучайтиришга чақирди.



Шу куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Томонлар Қозоғистон ва БМТ ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг динамикаси ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Вазир Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан янги Қозоғистонни яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Қозоғистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак референдум ҳақида батафсил маълумот берди.



Шунингдек, БМТ Бош котибига Давлат раҳбарининг 14-15 сентябр кунлари Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойига таклифи лутфан топширилди.



Сўнгги хабарлар