28-30 март кунлари Қозоғистонда ҳаво исийди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 28-30 март кунлари Қозоғистонда илиқ об-ҳаво бўлишини тахмин қилишмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га асосланиб.

«Дам олиш кунлари Скандинавия антициклони туфайли Қозоғистоннинг аксарият қисмида ёғингарчилик кузатилмайди, кечалари совуқ бўлади, айниқса мамлакатнинг шимолий-шарқида ҳаво ҳарорати нолдан ошмайди ва -2… -17 ° C оралиғида бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати шимолда + 1… .. + 13 °, жанубда + 15… + 28 ° С гача бўлиши кутилади.

Шимолда, шарқда ва жануби-шарқда ёғингарчилик (ёмғир, қор), шарқда ва жануби-шарқда тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик, баъзи жойларда муз бўлади. Баъзи жойларда туман ва кучли шамол эсиши кутилади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар