2500 дан ортиқ дўмбирачилар бир вақтнинг ўзида машҳур қозоқ куйларини ижро этишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2500 дан ортиқ дўмбирачилар бир вақтнинг ўзида машҳур қозоқ куйларини ижро этишди. Бу ҳақда Kazinform «АМАNAT» партиясига таяниб хабар берди.

Миллий Дўмбира куни муносабати билан Ёшлар қаноти томонидан республика «Dombryra party» акцияси ташкил этилди. Бугун мамлакат бўйлаб 2500 дан ортиқ дўмбирачилар қозоқ куйларини ижро этишди. Пойтахтдаги акцияга «Олтин дўмбира» санъат марказининг 200 нафардан ортиқ ўқувчиси қўшилди.

Пойтахтда ўтказилган тадбирда «Олтин дўмбира» санъат маркази ўқувчилари «Ерке сылқым», «Адай», «Балбырауын», «Аке толғауы» каби куйларни ижро этди.

Шунингдек, санъат маркази раҳбари Ибрагим Ескендир ёш дўмбирачилар билан биргаликда акапелла шаклидаги «Көк тудың желбірегені» композициясини ижро этди. Тадбир давомида ташкилотчилар «Қасиетті домбыра» деб номланган кенг кўламли танлов бошланишини маълум қилди.

Мусобақа 10-15 ёшли ўсмирлар ва 16-35 ёшли ёшлар ўртасида ўтказилади. У уч босқичдан иборат: аризаларни қабул қилиш, офлайн тинглаш ва финал. Ҳужжатлар 31 июлгача қабул қилинади. Танлов ҳақида батафсил маълумотни партия ёшлар ташкилотининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида олиш мумкин.






Сўнгги хабарлар