25,5 мингдан ортиқ ногирон киши иш билан таъминланди – ҚР Меҳнат вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил якунлари бўйича Қозоғистонда 25 541 ногирон кишини иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлаш бўйича турли тадбирлар амалга оширилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Уларнинг 15,4 мингдан ортиғи 2017-2021 йилларда самарали меҳнат ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича «Меҳнат» давлат дастури асосида иш билан таъминланган, шу жумладан 7,2 минг нафари доимий иш жойларида, қолганлари ижтимоий иш жойларида, ёшлар амалиёти ва жамоат ишларида иш билан таъминланди.

Бундан ташқари, 1,5 мингга яқин одам микрокредитлар ва грантлар олди, шу жумладан «Бизнес бошлаш» лойиҳаси доирасида. Иш билан таъминлашнинг 2020-2021 йилларда йўл харитаси бўйича 2,2 минг ногирон киши иш билан таъминланди.

Ногиронлар учун иш ўринлари квоталари қоидаларига мувофиқ, 2020 йилда иш берувчилар 6,4 минг ногирон кишиларни ишга қабул қилди.

Сўнгги хабарлар