24-30 июн кунлари онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади – ҚР Меҳнат вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 24-30 июн кунлари биринчи онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Биринчи навбатда ёшларни меҳнатга жалб қилиш керак. Бунинг учун йирик ва ўрта корхоналардаги бўш иш ўринларига онлайн ярмарка ўтказиб, ёшларни иш билан таъминлашни бошладик. Жорий йилнинг май ойида ERG компаниялар гуруҳи билан биргаликда пилот режимида таълим муассасалари битирувчилари ва 35 ёшгача бўлган ёшлар учун онлайн бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. Корхонада 350 киши иш билан таъминланди. Бир ҳафта давомида иш берувчининг талабларига жавоб берадиган 159 нафар ёшлар танлаб олиниб, ишга қабул қилинди. Улар орасида мамлакатимизнинг барча вилоятлари вакиллари ҳам бор», — деди Т. Дуйсенова Ҳукумат йиғилишида.

Пилот лойиҳаси натижалари Таълим ва фан, Миллий иқтисодиёт, Рақамли ривожланиш вазирликлари, кон-металлургия корхоналари ҳамда «Самруқ-Қазна» АЖ вакиллари томонидан атрофлича ўрганилди.

– Натижада жорий йил охиригача электрон меҳнат биржасида 20 мингта бўш иш ўрни яратиш бўйича мазкур корхоналар билан келишувга эришдик. Улар орасида IТ соҳаси ва «Ауыл – ел бесігі» лойиҳаси бор. Биринчи бўш иш ўринлари онлайн ярмаркаси 24-30 июн кунлари бўлиб ўтади. Келгусида ҳар ойда ярмарка ўтказиб турилади, бу нафақат вилоят аҳолиси, балки барча қозоғистонликларнинг тенг фойдаланиш имкониятини, ишга қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини, иш изловчиларни мақсадли танлаш ва иш берувчиларни сифатли танлаш имконини беради, - деди Тамара Дуйсенова.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар