2025 йилгача Қозоғистонда «Рақамли оила харитаси» кучга киради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Ақмади Сарбасов «Рақамли оила харитаси» лойиҳасининг амалга оширилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Унинг сўзларига кўра, ушбу восита ижтимоий хавф остида бўлган оилаларни тезда аниқлаш ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш имконини беради.

«Тизим давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларидан маълумотларни тўплайди, унга асосланган даромад, саломатлик, таълим, уй-жой ва ижтимоий шароит каби белгиланган мезонларга кўра оила фаровонлигини баҳолайди. Бу оилаларнинг эҳтиёжларини автоматик тарзда аниқлаб ва уларга тегишли ижтимоий ёрдам кўрсатиш имконини беради», - деди у.


Муаллиф: Асхат Райқул

Сўнгги хабарлар