2025 йилга бориб Қозоғистонда республика аҳамиятига эга йўллар 100 фоиз таъмирланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев мамлакатдаги автомобил йўллари ҳолати ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакатдаги автомобил йўлларининг умумий узунлиги 96 минг км. Шундан 25 минг километри республика, қолган 71 минг километри вилоят ва туман аҳамиятидаги автомобил йўлларидир.

«2025 йилга бориб республика аҳамиятидаги автомобил йўлларининг норматив талабга жавоб бериш даражасини 100 фоизга, маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўлларда эса 95 фоизга етказиш режалаштирилган»

, - деди Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида.

Транспорт ва транзит салоҳиятини ошириш вазифасини амалга ошириш 8 та транспорт даҳлизларини модернизация қилиш ҳисобига таъминланади.

«Бугунги кунда барча даҳлизлар тўлиқ қувват билан ишламоқда. Айрим участкаларнинг қувватини ошириш мақсадида реконструкция ишлари олиб борилмоқда»

, — деди Қайрбек Ўскенбаев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар