2025 йилга бориб Қозоғистонда нефт қазиб олиш 15,3 млн тоннага этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга бориб Қозоғистонда нефт қазиб олиш ҳажми 15,3 миллион тоннани ташкил этади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қисқа ва ўрта муддатли истиқболда ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жорий йилда Ақтау битум заводида битум ишлаб чиқариш блокини модернизация қилиш ишлари якунланади. Бу ишлаб чиқариш қувватини йилига 400 450 минг тоннагача оширади», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Туркистон вилоятида нефтни қайта ишлаш заводлари қурилиши лойиҳалари хусусий инвесторлар томонидан амалга оширилмоқда. Уларни 2023 йилда якунлаш режалаштирилган.

«Биринчи лойиҳа - «Standart Рetroleum & Со». Лойиҳанинг нефтни қайта ишлаш қуввати 2 млн тоннага тенг. Иккинчиси, йилига 100 минг тонна кўмирни қайта ишлаш орқали синтетик мой ишлаб чиқариш имконини берувчи «Стандарт Ресорсиз» лойиҳасидир. Кейин эса нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаради», - деди у.

Вазирнинг айтишича, 2025 йилда Павлодар нефтни қайта ишлаш заводида депарафинлаш қурилмаси билан биргаликда гидротозалаш қурилмасини модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилади. Модернизация натижасида заводда илгари заводда ишлаб чиқарилмаган 160 минг тонна қишки дизел ёқилғиси ишлаб чиқарилади.

«Юқоридаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши туфайли нефт қазиб олиш ҳажми 2025 йилга бориб 2,2 миллион тоннагача ошиб, 15,3 миллион тоннани ташкил этади. Жалб қилинган инвестициялар ҳажми 148,5 млрд тенгени ташкил этади», - деди М. Мирзағалиев.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар