2025 йилдан кейин Қозоғистонда ҳеч ким аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига бормайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Видео ЦОН» лойиҳаси фуқароларга давлат хизматларидан АХМга мурожаат қилмасдан масофадан туриб фойдаланиш имконини беради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусиннинг тушунтиришича, «Видео ЦОН» (видео орқали аҳолига хизмат кўрсатиш) лойиҳаси фуқароларга давлат хизматлари марказига мурожаат қилмасдан масофадан туриб хизматларни олиш имконини беради.

«Вазирлик давлат органлари билан биргаликда 2025 йилгача «Видео ЦОН» орқали фуқароларга маслаҳат бериш ва хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда», — деди вазир.

Шунингдек, вазирлик давлат хизматлари марказларида тўловларни QR код орқали тўлаш имкониятини ҳам жорий қилди. Бағдат Мусиннинг сўзларига кўра, барча тўловларни QR орқали тўлаш жорий қилиниши керак. Бу, вазир таъкидлаганидек, нафақат фуқароларнинг пул маблағларини тежаш, балки яширин иқтисодиётга барҳам бериш йўлида дадил қадам ташлаш имконини беради.

Аввалроқ Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов қозоғистонликлар 66 фоиз хизматларни смартфон орқали олишларини айтган эди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар