2023 йилда дунё озиқ-овқат инқирозига дуч келиши мумкин - БМТ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2023 йилда дунё озиқ-овқат инқирозига дуч келиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад ҚР Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Украинадаги вазият озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари бутун дунё бўйлаб пандемия ва локдаун пайтида бошланди. Эпидемия натижасида дунё мамлакатлари ўртасидаги таъминот занжири узилди. Уруш ҳолати эса бу қийинчиликларни янада кучайтирди», - деди А.Муҳаммад.

Унинг сўзларига кўра, БМТ Бош котиби ва дунё етакчилари ва уларнинг техник гуруҳлари яқинлашиб келаётган озиқ-овқат инқирозини енгиш учун ечимлар таклиф қилмоқда.

«Озиқ-овқат нархининг ошишини пасайтириш учун Қора денгизда буғдой ташиш соҳасида муносабатларни фаоллаштириш зарур. Бироқ, инқирознинг моҳиятини тушуниш муҳимдир. Яъни, уруш тугамаса, муаммолар янада оғирлашади. Гарчи бу йил озиқ-овқат инқирозининг оқибатларини сезмасак ҳам, келгуси йилда бу соҳадаги муаммолар кенг қамровли эканлигини сезяпмиз», - деди БМТ Бош котиби ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар