2021 йилда Қозоғистонда 89 миллион дарахт экилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев 2021 йилда кўчат экиш бўйича маъруза қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўрмон фондида икки миллиарддан ортиқ дарахт экиш ишлари давом эттирилмоқда. Беш йилга мўлжалланган комплекс режалар тасдиқланди. Ўрмонларнинг кўпайишини назорат қилиш ва мониторинг қилиш учун интерактив харита яратилди. Шундай қилиб, жорий йил учун режалаштирилган 129,7 миллион дарахтдан бугунги кунга қадар 24 минг гектар майдонга 89 миллион дарахт экилди», - деди Серикқали Брекешев Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Давлат раҳбари топшириғига кўра Орол денгизининг қуриган тубида умумий 1,1 миллион гектар майдонга саксовул экиш бйўйича амалий ишлар бошлаб юборилган. Жорий йилда 100 минг гектар майдонга саксовул экилади, кейинги тўрт йилда ҳар йили 250 минг гектар майдонга экилади.

«Таъкидлаш жоизки, биз Ўзбекистон Республикасининг ижобий тажрибасидан фойдаланган ҳолда илк бор саксовулни аэрозизация қилишни режалаштирмоқдамиз. Шу муносабат билан ҳамкорлик бўййича тегишли «Йўл харитаси» имзоланди», - дея хулоса қилди вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар