2021 йилда кўп болали оилаларга 287 млрд тенгедан ортиқ нафақа берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йилда кўп болали оилаларга бериладиган давлат нафақалари умумий суммаси 287,6 млрд тенгени ташкил этди. Ўртача 449,4 минг оила, шу жумладан декабр ойида 481,6 минг оилага жами 25,9 млрд тенге тўланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Вояга етмаган 4 ёки ундан кўп боласи бўлган ёки 23 ёшгача бўлган кундузги талабалар фарзандлари бор оилалар, даромадидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов миқдори болалар сонига қараб фарқланади ва 2022 йилда 4 та бола учун - 49 100 тенге, 5 бола учун - 61 383 тенге, 6 та бола учун - 73 666 тенге, 7 та бола учун - 85 948 тенге, 8 та бола учун – 98 016 тенге, 9 та бола учун - 110 268 тенге, 10 та бола учун - 122 520 тенге, 11 та бола учун – 134 772 тенге, 12 та бола учун - 147 024 тенге, 13 та бола учун - 159 276 тенге, 14 та бола учун – 171 528 тенге, 15 та бола учун - 183 780 тенге, 16 та бола учун - 196 032 тенге ёки ҳар бир бола учун 12 252 тенге.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда кўп болали оилаларга уларнинг даромадларини ҳисобга олмаган ҳолда бериладиган янги давлат нафақаси 2020 йил 1 январдан бошлаб кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг учта асосий йўналишлари доирасида жорий этилди.

Сўнгги хабарлар