2021 йилда давлат ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ бажарди – ҚР Молия вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда эпидемияга қарши тадбирлар учун 422,6 миллиард тенге ажратилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев Парламент Мажлисининг ялпи мажлисида 2021 йилги республика бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда бюджет харажатлари 56 та стратегик йўналишни қамраб олди. Ривожланиш режасининг 263 кўрсаткичига эришилди. Миллий лойиҳалар ва давлат дастурларининг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Масалан, ўтган йили 17 миллион квадрат метрдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилди», — деди Ерулан Жамаубаев.

Унга кўра, шаҳар ва қишлоқларда 5,3 минг километрга яқин сув тармоқлари қурилди.

1 минг 287 километр маҳаллий аҳамиятга эга автомобил йўллари таъмирланди.

Шунингдек, у агросаноат мажмуасида 24 мингдан ортиқ инвестиция лойиҳаси субсидиялар билан қамраб олинганини таъкидлади.

«Таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида ўқитувчилар, шифокорлар, маданият ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаси ходимларининг маошлари оширилди. Ушбу мақсадлар учун қарийб 950 миллиард тенге сарфланди. Биргина эпидемияга қарши чора-тадбирлар учун 422,6 миллиард тенге ажратилди. Умуман олганда, пандемияга қарамай, давлат ўз ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ бажарди», — деди Молия вазири.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар