2021 йилда 3 та йирик нефт оператори Қозоғистон бюджетига тўғридан-тўғри 7,5 млрд доллар тўлашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Тенгиз, Қашаған ва Қарашиғанақ конлари операторлари 2021 йилда давлат бюджетига 7,5 миллиард доллар тўғридан-тўғри тўлов тўлашди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов парламент депутатлари саволига жавобан маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилда 3 та йирик оператор фаолиятидан давлат бюджетига тўғридан-тўғри тўловларнинг умумий ҳажми 7,5 миллиард доллардан ошди», — деди Бош вазир.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, «Тенгизшевройл» давлат бюджетига 4,5 миллиард доллар тўлаган.

Мамлакат Қарашиғанақ лойиҳасидан 2,6 миллиард доллар олган.

Шундан 1,98 миллиард долларлик профит-ойл (нефтнинг инвесторлар даромадини келтириб чиқарадиган ва республика бюджетига тушадиган қисми) Миллий жамғармага ўтказилди, 0,65 миллиард доллари эса маҳаллий ва республика бюджетларига солиқлар шаклида ўтказилди.

Шунингдек, Шимолий Каспий лойиҳасидан давлат ғазнасига 0,4 миллиард доллар (274 миллион доллар имтиёзли тўловлар ва 170 миллион доллар профит-ойл) киритилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар