2020 йилда республика маҳаллий бюджетларга 2 трлн танга субвенция ажратади - Сенат Раиси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга 2 трлн танга субвенция ажратилади. Бу ҳақда бугун Қозоғистон маслихатлари 25 йиллигига бағишланган республика конференциясида ҚР Парламенти Сенати Раиси Дариға Назарбоева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бюджет – бу шаҳар, овул ва бошқа аҳоли пунктлари аҳолисининг муносиб турмуш тарзи билан таъминлашнинг асосий механизми. Маслихат депутатлари ҳокимликлар билан биргаликда ўз ҳудудларининг бюджет маблағларини самарали тақсимлаш борасида бирдек маъсулиятга эгадир», - деди у.

Сенат Раиси 2020 йилда республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга 2 трлн тангадан зиёд субвенция бериш режалаштирилаётганини айтиб ўтди.

«Субвенция ҳажмининг ўсиши вилоят ва шаҳар маслихатларига, текшириш комиссияларига катта маъсулият юклайди. Устувор йўналишлар тўғри танланиши, маблағдан унумли фойдаланишни режалаштириш қозоғистонликлар ҳаётини яхшилаш борасида хал қилувчи аҳамият касб этади», - деди Дариға Назарбоева.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар