15 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан топилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 17, 18 март кунлари Нур-Султан шаҳрида «Қидирув» тезкор-профилактика тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Kazinform Полиция департаминга таяниб хабар беради.

Тадбир давомида, Нур-Султан ҳудудида 22 нафар жиноятчилар қўлга олинди, бедарак йўқолган беш фуқаронинг қаердалиги аниқланди. Тўрт жиноятчи қўшни МДҲ давлатлари - Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси томонидан қидирувда бўлган.

Жиноят полицияси ходимлари 2006 йилдан буён оғир жиноятлар содир этганлиги учун қидирувда бўлган 51 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича қидирувга берилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган.

Контрабанда, гиёҳванд моддаларни сотиш ва қамоқдан қочишда гумон қилинмоқда. Гумонланувчи ушланиб, Нур-Султан шаҳри ПДнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Экстрадиция масаласи ҳал қилинмоқда.


Сўнгги хабарлар