14 мингдан ортиқ қозоғистонликлар ўз касбий билимларини оширдилар

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Ўтган йилнинг июль ойида skills.enbek.kz онлайн малака ошириш платформаси ишга туширилгандан бери 14,3 мингдан ортиқ қозоғистонлик, шу жумладан, 8,7 минг ишсиз кишилар курсни тамомлаганликлари тўғрисида сертификат олдилар. Бу ҳақда Кazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб хабар беради.

Платформада 24,3 минг киши рўйхатдан ўтган, улардан 10,8 минг нафари 2022 йилда рўйхатга олинган.

Ўқув курсларидан ўтган 8,7 минг ишсиз кишиларнинг 3 мингга яқини, асосан, Қизилўрда, Ғарбий Қозоғистон, Туркистон, Атирау ва Ақтўбе вилоятларидан келган ёшлардир.

Муаллифлар ишга туширилгандан бери платформада турли соҳаларда 117 та курсларни нашр этишган, улардан 63 таси бепул. Курслар 1 соатдан 72 соатгача давом этади.

Сўнгги хабарлар